15 июль кечаси Париждаги Эйфель минораси Ниццада қурбон бўлганлар хотирасига Франция миллий байроғи тусига кириб, кўк, оқ ва қизил рангларга бўялади. Бу ҳақда, Париж мэриясига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Париж мери Анн Идальго уч кун давом этадиган умуммиллий мотам давомида Эйфель минораси шу рангларда қолади, деган қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, 14 июль, пайшанба куни кечаси Ницца шаҳрида юк машинаси оломон устига бостириб бориши натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 84 кишига етди, яна 18 киши оғир аҳволда ётибди.
Изоҳ (0)