Тайвань патруллик қилиш ва разведка ишларини олиб бориш учун ўзининг кемалари ва самолётларини Жанубий Хитой денгизи ҳудудига жўнатишда давом этади. Бу ҳақда орол мудофаа вазирлиги Гаага судининг Жанубий Хитой денгизи борасидаги қарорига берган изоҳида маълум қилди, деб «ТАСС» хабар бермоқда.
Тайвань маъмурияти суд қарорини тан олмаслиги ва ўз мустақиллиги, қонуний ҳуқуқлари ва Жанубий Хитой денгизи манфаатларини ҳимоя қилишини маълум қилди. Тайвань ҳукумати суд қарорининг баҳсли Спартли архипелаги, шу жумладан, ўз назорати остидаги 46 гектарли Тайпин (Иту-Аба) оролини «маржон қоялар» туркумига киритилишидан айниқса норозилик билдирди.
Қайд этиш жоиз, Гаага суди ХХР Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудларга нисбатан «тарихий ҳуқуққа» эга эмас деб қарор чиқарди.
Изоҳ (0)