«Ал-Қоида» террорчи гуруҳининг дала командирларидан бири Ливия шимолидаги Аждабия шаҳри яқинида ҳукумат ҳарбий-ҳаво кучлари зарбалари натижасида ўлдирилди. Бу ҳақда, «ас-Сумария» телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, дала командири Иброҳим аш-Шайх шаҳар шарқидаги ар-Рақта туманида ўлдирилган. Ҳужум чоғида унинг ёнидаги беш нафар жангари ҳам йўқ қилинган.
Иброҳим аш-Шайх «ал-Қоида»нинг Бенгази шаҳри яқинида жойлашган бригадаларидан бирига бошчилик қилгани маълум.
Изоҳ (0)