Фарғона вилояти, Ёзёвон туманидаги қишлоқда «Қоратепа деҳқон бозори» фойдаланишига топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўн беш мингдан зиёд фуқаро истиқомат қилаётган қишлоқда аҳоли деҳқончилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Мазкур ҳудудда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомийлар жалб этилди ва қисқа муддат ичида замонавий бозор мажмуаси қурилди.
Мажмуанинг очилиш маросими ўзбекистонлик бир қатор хонандалар ўз қўшиқлари билан иштирок этди.
Изоҳ (0)