Доғистонда йўловчи автобуси ва КамАЗ иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўққиз киши қурбон бўлди. Бу ҳақда, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Авария 13 июлга ўтар кечаси Доғистоннинг Таловка аҳоли пункти яқинидаги Тарумовский туманида юз берган. 33 нафар йўловчиси билан Дербентдан Анапага йўл олган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисасига йўловчи автобусининг КамАЗдан ажралиб кетган тиркамага урилиши сабаб бўлган.
Дастлаб етти кишининг қурбон бўлганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Бироқ яна икки киши шифохонада ҳалок бўлган. Доғистон ИИВ 27 кишининг жабрланганлиги ҳақида маълум қилди.
Изоҳ (0)