Австралияга 13 июль, чоршанба куни кучли пўртана ёпирилди. Бунинг оқибатида 71 ёшли кишининг устига дарахт қулади ва у ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Бундан ташқари, икки киши жабрланганлиги ҳақида хабар қилинмоқда. Мамлакат жанубида шамол тезлиги соатига 120 километргача етди. 38 минг аҳоли электр таъминотисиз қолган.
Синоптикларнинг қайд этишича, пўртана ва қор ёғиши кечга яқин босилиши кутилмоқда. Ноқулай об-ҳаво Тасмания ва Виктория штатларида сақланиб қолади.
Изоҳ (0)