Сўнгги ҳафта ичида мексикалик мутахассислар томонидан Зика вирусига чалиниш билан боғлиқ 100 дан ортиқ янги ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Мексика Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11 июль, душанба куни маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Зика вирусига энг кўп чалинганлар – мамлакатнинг жанубий штатлари Чьяпас ва Оахакада яшовчи аҳолининг мос равишда 297 ва 204 нафарида аниқланди.
Қайд этилишича, 365 нафар ҳомиладор аёлга Зика безгаги тахшиси қўйилди. Уларнинг ўзлари ва фарзандларида қандайдир патология бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар эълон қилинмади. Безгакка чалинган ҳомиладор аёлларнинг бир қисми соғлом фарзандларни дунёга келтирди. Уларнинг барчаси 2 ёшга етгунига қадар махсус назорат остида бўлади.
Америкалик ва бразилиялик мутахассисларнинг маълум қилишича, Зика вируси ҳомиланинг бош суяги сезиларли даражада кичиклашишига, шунингдек, Гийена-Барре синдроми – оғир руҳий асоратларга олиб келиши мумкин.
Зика, денге ва чикунгунья безгакларини Aedes aegypti чивинлари олиб юради. Мексика ҳукумати аҳолини ушбу чивинларнинг чақишидан сақланишини ва уларнинг кўпайиш жойларини йўқ қилишга чақирди. Экспертларнинг фикрича, Зика вирусига қарши вакцинани яқин уч йил ичида кутмаса ҳам бўлади.
Изоҳ (0)