Беневенто ва Неаполь орасида, Марторано тоғ дарёси қирғоғида ғаройиб ва хушманзара шаҳар жойлашган. Унинг номи, у ердаги манзаралар каби, жуда гўзал — Сант’Агата-де’-Готи. Тарихий ва табиий обидаларга бой шаҳарча туристлар орасида катта шуҳратга эга. Аслида обидаларни қидирмай, шаҳар кўчаларида кезиб чиқишнинг ўзи ҳам кишида бир олам таассурот қолдиради. Шаҳар ҳақда Travel Ask ҳикоя қилади.
Сант’Агата-де’-Готи шаҳри ниҳоятда қадимий тарихга эгалиги кўпчилик тарихчилар томонидан эътироф этилади, аммо, шу билан бирга, у қачон пайдо бўлгани ҳақида ягона фикр йўқ. Олимлар ҳаттоки унинг номи қандай вужудга келгани борасида бир тўхтамга келгани йўқ. Бир тахминга кўра, шаҳар номининг иккинчи қисми — де’-Готи — гот қабиласи билан боғлиқ бўлиб, гўёки айнан готлар бу ерда илк қалъани барпо этган. Иккинчи тахмин номни минтақада XIV асрда ҳукмронлик қилган гасконлик Де Готлар оиласи билан боғлайди.
Шаҳар номининг биринчи қисми — Сант’Агата эса VI асрда пайдо бўлган.
Фотосуратда акс этган тоғни ташқи кўриниши туфайли баъзи олимлар қадимги пирамида қолдиғи деб ҳисоблаб, у ерда қазилма ишлари олиб боришни таклиф қилган эди.
Сунъий йўлдошдан олинган суратда эса тепалик пирамидага мутлақо ўхшамайди.
2012 йилда Сант’Агата-де’-Готи Италиянинг энг чиройли кичик шаҳарлари рўйхатига киритилди. Бундан ташқари, Италия туристик клуби шаҳарга «Тўқ қизил байроқ» сифат сертификатини тақдим этди.
Изоҳ (0)