Исроиллик адвокат Facebook компаниясини Фаластиннинг «ХАМАС» гуруҳига ёрдам беришда айблаб судга шикоят қилди. Адвокат ижтимоий тармоқдан 1 миллиард доллар миқдорида товон пули талаб қилмоқда, деб хабар беради «РБК».
Даъво аризаси 10 июль куни Нью-Йорк Жанубий округининг федерал судига киритилди. Ариза исроиллик адвокат Ницана Даршан-Лейтнер томонидан йўлланди.
Адвокатнинг фикрича, экстремистлар тўрт АҚШ фуқароси ҳалок бўлган терактни уюштиришда ижтимоий тармоқдан фойдаланган.
«Facebook ‘ХАМАС’га онлайн-платформа ва ижтимоий тармоқ алоқа хизматлари шаклида моддий ёрдам ва ресурсларни қасддан тақдим этган», — дейилади даъво аризасида.
«‘ХАМАС’ Facebook’дан террорчилик фаолиятини юритишда қурол сифатида фойдаланган», — деб қўшимча қилинади ҳужжатда.
Изоҳ (0)