Россиянинг «Согаз» суғурта компанияси раисининг биринчи ўринбосари Николай Галушин Сурияда ҳалок бўлган учувчиларнинг қариндошлари 2,3 миллион рубль миқдорида суғурта пули олишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, мамлакат мудофаа вазирлигининг барча ҳарбий хизматчилари суғурталанган бўлиб, давлат шартномаси асосида ҳар бир кишига 2,3 миллион рубль бадал белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни Суриянинг Пальмира шаҳри ҳудудида икки россиялик учувчи ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)