Санкт-Петербург Ички ишлар вазирлиги университети собиқ ўқитувчисининг жасади унинг ўлимидан бир йил ўтиб, ётоқхонадан топилди. Бу вақт ичида ҳеч ким унинг йўқлигидан ташвишланмаган ва марҳумнинг хонасига кирмаган, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Александр Кайзернинг мумиёлашган жасади 5 июль куни ётоқхона турар-жойларини текшириш давомида 12-қаватдаги хоналарнинг биридан топилганлиги таъкидланмоқда.
Жасад ёпиқ, ҳавоси алмашмайдиган хонада бўлганлиги учун қуриб қолган ва ҳеч қандай ҳид чиқмаган. Ўлик ўқитувчининг хонаси ёнига сиртқи талабалар жойлаштирилган, бироқ улар бегона ҳидни сезмаган.
2015 йилнинг баҳорида эркак узоқ вақт давомида танишлари билан алоқага чиқмаганлиги таъкидланмоқда. 2016 йилнинг бошида унинг танишларидан бирига ётоқхонада эркак гўёки калитларни топшириб кетганлиги маълум қилинган. Виборг тергов бўлими ўқитувчининг ўлими бўйича терговолди текширишини бошлади.
Изоҳ (0)