АҚШда президентлик лавозими учун етакчи номзодлар Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп 8 июль, жума куни Далласдаги ҳодисалар туфайли ўз кампанияларини тўхтатиб туришини эълон қилди. Бу ҳақда республикачилар ва демократларнинг сайловолди штаблари вакиллари маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
8 июль куни АҚШ президенти Барак Обама Далласда ўлдирилган беш нафар полициячига мотам белгиси сифатида давлат байроқларини туширишга буйруқ берди.
Фармойишга кўра, байроқлар 12 июль, сешанба кунига қадар Оқ уй биноси, шунингдек, АҚШнинг барча жамоат муассасаларида ва майдонларида туширилган ҳолда қолади.
7 июль куни Далласда полиция зўравонлигига қарши норозилик ҳаракатида снайперлар полиция ходимларига қарата ўт очди, натижада тўрт полициячи ва темир йўл хизмати офицери ҳалок бўлди, яна етти киши яраланди. Полиция уч нафар гумонланувчини қўлга олди, тўртинчиси эса ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан портлатиб юборилди.
Изоҳ (0)