Оскар Писториус
Жанубий Африка Республикасидан паралимпиячи пойгачи 2014 йилда ўз маъшуқаси Рива Стенкампни ўлдиришда айбдор деб топилган эди. Қизнинг жасади спортчининг уйидан топилган. Дастлаб Писториус беш йилга қамалди. Шунингдек, ўқотар қуролни ноқонуний тарзда сақлагани учун уч йиллик шартли қамоққа маҳкум этилди. Охир-оқибат, ЖАР Олий суди уни жами олти йилга озодликдан маҳрум этди.О. Жей Симпсон
1992 йилда Америка футболида шуҳрат қозонган спортчи ўз рафиқаси Николь Браун-Симпсонга нисбатан зўравонлик қилганликда айбланди. Икки йилдан сўнг эса у Америка тарихидаги энг шов-шувли — Николь Браун-Симпсон ва ёш официант Рональд Голдман қотиллиги ҳақидаги иш фигурантига айланди. У оқланган бўлса-да, 2008 йилда қуролли босқинчилик ва одамларни ўғирлашда айбдор деб топилди.Диего Марадона
Аргентиналик футболчи 1991 йилда кокаин қабул қилгани учун 15 ойга дисквалификация қилинди. 1994 йилда унинг қонида бешта тақиқланган модда топилди. 1998 йилда эса журналистларни пневматик милтиқ билан ўққа тутгани учун 2 йил-у 10 ойга шартли равишда қамалди.
2001 йилда спортчи Италиянинг «Наполи» клубида ўйнаган даврида 40 миллион евро солиқ тўламаганликда айбланди. 2006 йилда Полинезия гўзаллик қироличасининг бошини ёрди.
2006 йилда Марадона автомобили билан телефон будкасига бориб урилиб, эр-хотинга жароҳат етказди. Бу иш бўйича ҳалигача ҳукм чиқарилмаган.Вячеслав Войнов
«Лос-Анжелес Кингз» клубида ўйнайдиган россиялик хоккейчи 2014 йилда Калифорниянинг Редондо-Бич шаҳрида ўз рафиқасини касалхонага кўкарган ва лат еган ҳолда олиб келгач, ҳибсга олинди. У 90 кунлик қамоққа ва 3 йиллик синов муддатига ҳукм қилинди.Майк Тайсон
Ўта оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони 12 ёшидаёқ кисавурлик учун қамалган. 1992 йилда эса жинсий зўравонлик учун олти йилга озодликдан маҳрум қилинган.
1997 йилда Эвандер Холифилд билан жангда Тайсон рақиби қулоғининг бир парчасини тишлаб узиб олди, натижада у боксчилик лицензиясидан маҳрум қилинди ва 3 миллион долларлик жаримага тортилди.
1999 йилда Тайсон йўлдаги жанжалда икки кишини дўппослагани учун уч ярим ойга қамалди. 2006 йилда кокаин истеъмол қилиб қўлга тушган бўлса, 2008 йилда маст ҳолда машина бошқаргани учун бир сутка қамоқда ўтириб чиқди.Александр Емильяненко
2012 йилда у самолёт бортида сархуш ҳолда жанжал кўтариб, натижада майда безориликда айбдор деб топилди ва 800 рубллик жаримага тортилди.
Бир йилдан сўнг Емильяненко Москвадаги қаҳвахоналардан бирида можаро чиқарди, муштлашувда бир киши жабрланди, аммо иш судгача бормади.
2015 йилда спортчи ўз уй хизматчисини зўрлагани учун 4,5 йиллик қамоқ ва 50 000 рубль жаримага тортилди.Деннис Родман
2001 йилда баскетболчи жинсий зўравонликда айбланди, бироқ оқланиб чиқди. Бундай айблов унга аввалроқ ҳам қўйилган эди.
2012 йилда Родман алимент тўламагани учун 104 соатлик ахлоқ тузатиш ишлари ва уч йиллик синов муддатига маҳкум қилинди.