Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати жазирама ҳаво шароитида ишлашга оид ҳақ-ҳуқуқлар, жумладан, ходимларни ишдан озод қилиш масаласи бўйича ўз тушунтиришларини эълон қилди. Қуйида тушунтиришларнинг тўлиқ матни келтирилади.
Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида июль ойида юқори ҳаво ҳаракати ҳукмронлик қилаётгани туфайли, мамлакат фуқароларининг республика Меҳнат вазирлигига мурожаатлари сони ортиб бормоқда. Улар шу каби жазирама об-ҳаво шароитида корхоналарда ишлаш тартибига ойдинлик киритишни сўрамоқда.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, ғайриоддий иссиқ ҳавода ишчиларни меҳнатдан вақтинча озод қилиш масаласи бўйича қуйидагиларни эълон қилади.
Ўзбекистон бош санитар шифокори тасдиқлаган ишлаб чиқариш бирлашмалари микроиқлим санитар-гигиеник меъёрларига кўра, ишлаб чиқариш муҳитида метеорология ёки микроиқлим шароитлари қуйидагилардир: ҳаво ҳарорати, ҳавонинг нисбий намлиги, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва қизиган ускуналардан чиқадиган ҳароратга оид кўрсаткичлардир.
Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда ёпиқ биноларда амалга ошириладиган енгил жисмоний ишлар учун йилнинг совуқ ва ўтиш давридаги оптимал микроиқлим кўрсаткичлари қуйидагича бўлиши лозим: ҳаво ҳарорати — 20–23 даража, ҳаво нисбий намлиги — 40–60 фоиз, ҳаво ҳаракати тезлиги кўпи билан 0,2 м/с ни ташкил этиши керак. Айни вақтда, ҳаво ҳарорати 19–25 даража, нисбий намлик 75 фоиздан кўп бўлмаган ҳаво ҳаракати тезлиги 0,3 м/с дан ошмаслигига йўл қўйилади.
Оғир иш шароитларида ҳаво ҳароратининг мақбул меъёрлари 4–5 даража, йўл қўйиладиган меъёрлар бўйича 6 даража паст бўлиши керак. Йилнинг иссиқ даврида ҳаво ҳароратига оид меъёрлар 2–3 даражага кўп бўлишига ҳам рухсат берилади.
Мазкур микроиқлим меъёрларини ишлаб чиқаришдаги технологик жараён ёхуд иқтисодий жиҳатдан таъминлаш имкони бўлмаган саноат иншоотларида ишчиларнинг қизиб кетиши ёки совуб кетишига қарши чоралар кўрилиши керак.
Хусусан, ишчи атрофидаги ҳавони совутиш тизими, ҳаво души, дам олиш ва иситиш хоналари, ўта юқори ва паст ҳаво ҳароратидан ҳимоя қилувчи махсус кийим, шахсий муҳофаза анжомлари, ишдаги дам олиш вақтлари кабилар шулар жумласидан. Иссиқ уришига қарши чоралар сифатида қурилмалар ва тўсиб турувчи қопламаларининг ташқи ҳарорати 45 даражадан ошмаслиги керак.
Бундан ташқари, Меҳнат қонунчилигига кўра, барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитлар яратилиши лозим. Шу билан бирга, айрим турдаги ишларни бажарувчиларга, меҳнат шароити, соғлиққа таъсири ва бошқа ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, шартномага мувофиқ, иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда, меҳнат вақти давомийлигини камайтиришга рухсат берилади.
Иш вақти қуйидаги шахсларга нисбатан иш ҳақи сақланган ҳолда камайтирилади:
18 ёшга етмаган ишчиларга;
I ва II гуруҳ ногиронларига;
Ноқулай меҳнат шароитларида ишловчиларга;
Жиддий мазмунга эга ишларда фаолият юритувчилар;
Давлат бюджети томонидан молиялаштирилаётган ташкилот ва корхоналарда ишлаётган, 3 ёшгача бўлган фарзанди бор аёллар.
Қонунчиликка кўра, хавфли ва ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётганлар шароит даражасига мувофиқ қўшимча равишда 3–24 кунгача меҳнат таътилига чиқишлари мумкин.
Меҳнат кодексининг 219-моддасида эса ишчи ўз саломатлиги ёки ҳаётига таҳдид солувчи ишни бажаришдан бош тортишга ҳақли экани белгилаб қўйилган.
Бу ҳолатда ишчи меҳнат жараёнида унинг саломатлиги ва ҳаётига хавф солувчи ҳолат вужудга келганидан иш берувчини зудлик билан огоҳлантириши керак бўлади. Бу ҳолатлар тасдиқланса, иш берувчи уларни бартараф этиш чораларини кўради. Агар зарурий чоралар кўрилмаса, ишчи токи унинг соғлиғи ва ҳаётига таҳдид солувчи ҳолат бартараф этилгунича ишламасликка ҳақли. Бу давр мобайнида унинг иш ҳақи сақлаб қолинади.
Изоҳ (0)