Италиянинг собиқ бош вазири, июнь ойида юрак операциясини бошдан кечирган Сильвио Берлускони 5 июль, сешанба куни Миланнинг Сан-Раффаэле шифохонасидан чиқди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бу мен учун оғир синов бўлди. Аммо ҳозир ўзимни анча яхши ҳис қиляпман», — деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.
Берлускони реабилитация курсини уйда давом эттиришини ва сиёсат саҳнидан кетмаслигини билдирди.
Изоҳ (0)