Тожикистон шарқида 1 июль, жума куни юз берган зилзила оқибатида 30 дан ортиқ уй ва мактаблар вайрон бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги геофизика хизматининг маълум қилишича, зилзила эпицентри Душанбедан 147 километр шимоли-шарқда, Ғарм туманидан 15 километр жануби-шарқда жойлашган. Эпицентрда ер силкиниши 5—6 баллни, Ғармда 4 баллни, Душанбеда эса 2 баллни ташкил этди.
Қайд этиш жоиз, 1 июль куни Тожикистонда содир бўлган табиий офат туфайли Тошкентда 2 балли ерости силкиниши сезилганди.
Изоҳ (0)