Евро—2016 чемпионлиги учун асосий номзодлардан бири сифатида эътироф этилаётган Италия терма жамоаси турнирни чорак финалда тарк этди.
Германияга қарши майдонга тушган Антонио Конте жамоаси асосий вақтни 1:1 ҳисоби билан якунлашга эришганди. Пенальтилар сериясида эса омад немисларга кулиб боқди.
Шу куни Италия терма жамоаси сафида 4 нафар футболчи пенальтидан аниқ фойдалана олмади. Улар орасида Симоне Дзазанинг зарбаси мухлислар қалбида узоқ сақланиб қоладиган кўринади.
Дзаза ўйиннинг 120-дақиқасига келиб айнан пенальти тепиш учун майдонга туширилди. Унинг вазифаси биргина аниқ зарба беришдан иборат эди. Бироқ футболчи Ноер билан дуэлда енгилди.
Изоҳ (0)