4 июль, душанба куни АҚШнинг Колорадо штатидаги Буэна-Виста шаҳри аэропорти яқинида бир моторли самолёт қулади, учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
АҚШ транспорт хавфсизлиги миллий бошқармасининг маълум қилишича, қулаган самолёт тажрибавий бўлган. Бироқ у қайси модель бўлганига аниқлик киритилмаган.
Қайд этилишича, самолёт қулаётган вақтда портлаш содир бўлган, ерда бўлган одамларга жабр етмаган.
Ҳалок бўлган учувчининг шахси сир тутилмоқда. Авиаҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)