Эронлик кинорежиссёр Аббос Киорустамий 4 июль куни, 76 ёшида Парижда вафот этди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Март ойида ичак саратони ташхисини олган ижодкор Парижда даволанаётган эди.
«Киорустамий Эрон киносини бутун дунёга машҳур қилди. У кино оламини ўзгартириб юборди: Голливуднинг қаттиққўл фильмларига терс равишда уни юмшатди, инсонийлаштирди», — деб марҳумни ёдга олди унинг эронлик ҳамкасби Муҳсин Махмалбоф.
Киорустамийнинг энг машҳур фильмларидан бири — «Гилос таъми» 1997 йилда Канн фестивалининг бош совринига муносиб топилган эди. У жами 40 картина муаллифидир. Охирги фильмини («Ошиқ каби») Киорустамий 2012 йилда Японияда суратга туширган эди.
Изоҳ (0)