Афғонистонлик контрабандачилар ва тожикистонлик чегарачилар ўртасида ушбу мамлакатларнинг чегарасида навбатдаги отишма бўлиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Тўрт нафар афғонистонлик контрабандачилар Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарасидан ўтиб кетмоқчи бўлди. Улар ўртасида отишма содир бўлди ва наркофурушлар чегара ҳудудида яширинди», – деди Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара қўшинлари бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Муҳаммад Улуғхўжаев.
Қайд этилишича, воқеа жойида чегарачилар милиция ходимлари ёрдамида 7 килограмм гашиш ва бир қоп канобсимон гуруҳидаги гиёҳванд моддаларни аниқлаган.
Ушбу ҳодиса юзасидан тергов иши очилди, суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)