Қаршининг «Насаф» жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг онаси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Насаф» матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Мейлихол аянинг вафот этганлари муносабати билан, Рўзиқул Бердиевга ва оила-аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз», — дейилади клуб матбуот хизматининг 4 июль, душанба куни чоп этилган хабарида.
Изоҳ (0)