Кувайт бюджет камомадини тўлдириш учун халқаро қарз бозорларидан 9,9 миллиард доллар жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Анас ас-Солиҳ парламентга 2016–2017-молиявий йил бюджетини тақдим этиш чоғида айтиб ўтди, деб маълум қилмоқда «Интерфакс».
Кувайт Миллий ассамблеяси бюджет лойиҳасини кўпчилик овоз билан маъқуллади, деб ёзади The Kuwait Times нашри.
Молия вазирлиги ҳисоб-китобларига қараганда, 2016–2017-молиявий йилда (жорий йилнинг 1 апрелидан бошланди) камомад 8,66 миллиард Кувайт динорига (28,5 миллиард доллар) кўпаяди. Ўтган молиявий йилда 17 йилдан буён биринчи марта бюджетнинг салбий салдоси қайд қилинган эди.
Молия вазирлиги ички бозорда қарз мажбуриятларини жойлаш билан 2 миллиард динор ишлашни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)