Жанубий Корея миллий разведкаси вакиллари парламентнинг ёпиқ сессиясида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг соғлиғи борасида маълумот берди, деб хабар бермоқда TJournal.
Жанубий Корея ҳукмрон партиясининг депутати Ли Чхол У 33 ёшли Ким Чен Ин сезиларли даражада вазн қўшганини мажлисдан сўнг журналистларга маълум қилди. 2014 йилда Шимолий Корея раҳбарининг вазни 90 дан 120 килограммгача ортган бўлса, ҳозирда унинг вазни 130 килограммни ташкил қилмоқда.
Бундан ташқари, Ким Чен Ин ўз ҳаёти учун қўрқувда бўлгани сабабли уйқусизликдан азият чекмоқда.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда Ким Чен Иннинг соғлиғи борасида ҳар хил гап-сўзлар тарқалиб юрибди. Турли маълумотларга кўра, Шимолий Корея раҳбари кўп чекади, падагра, юқори қон босими ва қанд касаллигидан азият тортади.
Ким Чен Иннинг отаси Ким Чен Ир ва буваси Ким Ир Сен ҳам кўп чекар ва ортиқча вазндан қийналарди. Уларнинг ҳар иккиси юрак хуружидан вафот этган.
Изоҳ (0)