Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Миши Батшуайи Лондоннинг «Челси» клуби билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.
22 ёшли футболчи билан имзоланган шартнома ҳақида «Чемпионат» «Челси» расмий сайти хабарига асосланиб маълум қилди. Унга қадар ОАВда футболчининг трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чоп этилганди.
Миши Батшуайи «Челси»га қадар «Марсель» клуби шарафини ҳимоя қилган. У Франция клуби сафига 2014 йилда келиб қўшилган бўлиб, ўтган давр мобайнида 78 учрашувда иштирок этган ва 33 та гол уришга муваффақ бўлган.
«Европанинг энг катта клубларидан бирининг аъзосига айланганимдан бахтлиман. Умид қиламанки, ‘Челси’нинг кўплаб совринларга эга чиқишида қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Эден Азар ва Тибо Куртуа клуб ҳақида кўплаб яхши фикрлар билдиришди. Бу мен ва оилам учун фантастик имконият», — деб интервью берган Миши Батшуайи.
Маълумот учун, «Челси»ни янги мавсумдан эътиборан Евро—2016 да Италияни бошқарган Антонио Конте қабул қилиб олган.
Изоҳ (0)