Шу йилнинг 25, 27 ва 28 июнь кунлари «Умра – 2016» Рамазон мавсумининг ишчи гуруҳи аъзолари, ошпазлар, шифокорлар, гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилардан иборат 672 нафар ўзбекистонлик Умра арконларини бажариш мақсадида Саудия Арабистонига жўнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.
Жидда шаҳри аэропортида уларни кутиб олишда ишчи гуруҳи аъзолари ва ҳамкор ҳисобланган «ал-Ҳидоя» ширкати вакиллари хизматда бўлди. «Ал-Ҳидоя» ширкати томонидан Маккаи Мукаррамада «Масжид ал-Ҳаром»дан 600 метр узоқликда жойлашган 4 юлдузли «Аброж ал-Кисва» ва Мадинаи Мунавварада Ҳарами набавийдан 150 метр узоқликда жойлашган «Сафва Мавадда» меҳмонхоналарида ўзбекистонлик зиёратчиларга юқори савияда хизмат кўрсатилмоқда.Шунингдек, уларни Жидда аэропортидан Мадина шаҳрига олиб бориш, Мадина шаҳридаги қадамжоларига олиб чиқиш, ундан Макка шаҳрига ташиш ва у ердаги зиёратгоҳларга олиб чиқишда замонавий шинам автобусларда хизмат кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)