Хитой Тайваннинг мустақилликни қўлга киритишига қаратилган ҳеч қандай ҳаракатни қабул қилмайди ва айирмачи кучларга қарши туради. Бу ҳақда 30 июнь, пайшанба куни ХХР раиси Си Цзиньпин маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» .
«Тайвань бўғозининг икки соҳили муносабатларининг тинч ривожланиши бу бирлашишнинг ягона ва тўғри йўлидир. ‘1992 йилги Консенсус’га амал қилиш ва сепаратизмга қарши курашиш сиёсий асосимиздир», — дея маълум қилди Си Цзиньпин Хитой Коммунистик партиясининг 95 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда.
Изоҳ (0)