Покистонда номаълум қуролланган шахслар томонидан «Толибон» экстремистик ҳаракати етакчиларидан бири Кари Сайёд Мурод отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Khaama Press афғон ахборот агентлиги маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Афғонистоннинг шарқий Нангархар вилоятида толиблар ҳарбий комиссиясининг аъзоси бўлган Мурод Пешовар шаҳрининг Носир Баг-роуд даҳасида ўлдириб кетилган.
Мурод ўз қароргоҳи яқинида отиб кетилганлиги маълум қилинмоқда.
Покистонда амал қилувчи ҳеч бир экстремистик ташкилот ҳозирча қотиллик учун жавобгарликни зиммасига олмади.
«Толибон» ҳаракати раҳбарияти ҳам юз берган ҳодиса бўйича ҳеч қандай изоҳ бермади.
Изоҳ (0)