30 июнь куни Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалари агентлиги томонидан «2016 йил январь–май ойларида аҳолини хорижда иш билан таъминлаш, уларнинг меҳнати ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш ҳамда бошқа масалалар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан амалга оширилган ишлар» мавзусида брифинг ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда агентлик раҳбари Улуғбек Назаров, ташкилот мутасаддилари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Табдирда айтилишича, 2015 йил давомида меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жалб қилинган чет эл фуқароларига меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномасини, уларни жалб қилаётган корхоналарга хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш рухсатномасини бериш бўйича корхонанинг тегишли рухсатнома ва тасдиқнома олиши бўйича 7813 аризалари кўриб чиқилди. Хорижий ишчи кучини жалб қилаётган 1469 та корхонага хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш рухсатномалари ҳамда 6344 нафар хорижий фуқароларга меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномалари расмийлаштирилди.
2016 йил январь–май ойлари давомида меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жалб қилинган чет эл фуқароларига меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномасини, уларни жалб қилаётган корхоналарга хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш рухсатномасини бериш бўйича махсус комиссиянинг агентликда бўлиб ўтган 22 та йиғилишида корхоналарнинг тегишли рухсатнома ва тасдиқнома олиши бўйича 3801 аризалари кўриб чиқилди. Хорижий ишчи кучини жалб қилаётган 669 та корхонага хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш рухсатномалари ҳамда 3152 нафар хорижий фуқароларга меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномалари расмийлаштирилди.
Брифинг сўнгида Меҳнат вазирлиги фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ журналистларга эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)