Истанбул аэропортида уюштирилган теракт қурбонлари сони 44 кишига етди. Бу ҳақда, Anadolu агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
25 ёшли Туркия фуқароси олинган жароҳатлар оқибатида шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Илгарироқ Туркия ички ишлар вазири Эфкан Ала қурбонлар сони 43 кишига етганини хабар қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Отатурк номли халқаро аэропортда содир этилган теракт оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар орасида Ўзбекистон фуқароси борлиги ҳақида хабар берилганди. Жароҳатланганлар сони 147 кишини ташкил қилмоқда. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов терактлар муносабати билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ (0)