Аргентинанинг Буэнос-Айрес провинциясида йўловчи ва юк поездларининг тўқнашуви оқибатида камида 40 киши жабрланди. Бу ҳақда, Todo Noticias телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа Росон аҳоли яшаш пунктининг темир йўл станциясида содир бўлди. Жароҳатланганлар яқин орадаги шифохоналарга етказилди. Икки киши оғир яралангани айтилмоқда.
Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)