20 май куни Лас-Вегасдаги (АҚШ) кичик ибодатхоналардан бирида Аарон Червенак ўзига тегишли iPhone 6s телефони билан никоҳдан ўтди. Бу ҳақда, KNTV’га асосланиб, «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.
«Касперский лабораторияси» Британия бўлинмасининг YouTube’даги каналида маросимдан видео чоп этилди. Журналистлар бу смартфонни яхши кўриш ва уни ҳимоя қилиш зарурлигини эслатишга қаратилган маркетинг акцияси деб тахмин қилмоқда, айримлар эса шунчаки ҳазил деб билмоқда.
Ибодатхона эгаси Майкл Келли бундай ҳодисалар камдан-кам кузатилишини эътироф этди.
«Одамлар ўз телефонларига жуда боғланиб қолган, улар доимо бирга яшайди. Улар телефони билан суткасига 24 соат бирга бўлади. Улар ўз уяли телефонлари билан бирга ухлайди, улар билан бирга уйғонади. Кўпинча улар кунини телефон текширишдан бошлайди», — деб ўз ҳаракатларига изоҳ берди Аарон Червенак.
Невада штати бу никоҳни расман тан олгани йўқ.
Изоҳ (0)