Хитойнинг жануби-ғарбида жойлашган Гуйчжоу провинциясидаги кўмир шахтасида 29 июнь, юз берган тошқин оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, тошқин вақтида шахта ичида 15 нафар хавфсизлик бўйича инспектордан иборат бир гуруҳ бўлган ва уларнинг 8 нафари ташқарига чиққан. Улар шахтада текришув ишларини олиб бораётганди.
Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)