Япониянинг Toyota автомобиль ишлаб чиқарувчи корпорацияси бутун дунё бўйлаб 1,43 миллион автомобилни чақиртириб олмоқда. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Гап, хусусан, Prius ва Lexus моделлари ҳақида бормоқда. Японияда 743 минг, Шимолий Америкада 495 минг, Европада эса 141 минг автомобиль чақиртириб олиниши кутилмоқда.
Чақиртириб олинаётган машиналарда хавфсизлик ёстиқчаларининг ўз-ўзидан ишиб кетиши ва шу орқали ҳайдовчи ва йўловчиларнинг соғлиғига хавф солиши мумкинлиги учун шундай қарорга келинди.
Изоҳ (0)