КХДР АҚШ, Япония ва Жанубий Кореянинг Гавайи оролларидаги ракетага қарши мудофаа бўйича биринчи уч томонлама ўқув машғулотларини қўпол провокация деб атади. Бу ҳақда КХДР ТИВ вакилининг баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
У Тинч океанида «Шимолдан ракета-ядровий таҳдид» важи билан ўтказилаётган ушбу машғулотлар КХДРга қарши қаратилган, ҳудуддаги тинчлик ва хавфсизликни бузишга қаратилган яна бир ҳарбий провокация эканлигини таъкидлади.
«Вашингтон, Токио ва Сеул бу каби провокациявий уч томонлама ҳарбий машғулотларни тарихда биринчи марта ўтказишни бошлади», — деди сиёсатшунос.
Гавайи оролларида ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича 19 апрель куни келишувга эришилган эди.
Изоҳ (0)