IKEA жавонларидан ҳалок бўлган 6 нафар бола туфайли мебель ишлаб чиқарувчи Швеция компанияси 36 миллионга яқин жавонни чақиртириб олади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
2002–2016 йилларда ишлаб чиқарилган жавонларнинг 100 хил модели, шу жумладан, Malm жавонлари чақиртириб олинади.
Деворга қотирилмаган жавонлар туфайли ёш болалар ҳалок бўлган. 2014 йили АҚШда иккита, 2015 йили Канадада битта бола ҳалок бўлиши ҳолати юз берди.
АҚШда Malm жавонларининг 8 миллиони, қолган турдаги моделларнинг 21 миллиони чақиртириб олинади. Канадада эса чақиртириб олинадиган жавонлар сони тахминан 6,6 миллионни ташкил этади.
Изоҳ (0)