Бугун, 29 июнь куни АҚШ ёқилғи захираси камайиши ҳақидаги расмий хабар чиқиши олдидан ҳамда Норвегияда нефтчиларнинг иш ташлаши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар туфайли нефть нархи ошиб бормоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
American Petroleum Institute’нинг 28 июнь, сешанба куни чоп этган маълумотларига кўра, бир ҳафта давомида ёқилғи захирасининг 3,86 миллион баррелга пасайишини кўрсатди.
Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent нефтининг август фьючерси 0,6 фоизга ошиб, баррелига 48,85 долларга етди. Нью-Йоркнинг NYMEX биржасида WTI нефтининг август фьючерси 0,7 фоизга ошди ва баррелига 48,20 долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)