АҚШ Шотландия халқи истагини ҳурмат қилади, бироқ унинг Бирлашган Қироллик таркибида қолишини маъқул кўради. Бу ҳақда Оқ уйнинг матбуот котиби Жошуа Эрнест журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
У Шотландия раҳбарларининг Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши ҳақидаги қарори муносабати билан мустақиллик тўғрисидаги референдумнинг қайта ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришига изоҳ берди. «Яхлит Бирлашган Қироллик АҚШнинг барча талабларига жавоб беради», — деди Америка раҳбарининг расмий вакили.
Аввалроқ Шотландия биринчи вазири Никола Стержен мамлакат парламенти йиғилишида чиқиш қила туриб, 29 июнь куни Брюсселга жўнашини маълум қилган эди. Унинг дастурида, жумладан, Европа парламенти раиси Мартин Шульц билан Шотландиянинг Европа Иттифоқига аъзолигини сақлаб қолишга қаратилган музокаралар асосий ўринни эгаллайди.
Изоҳ (0)