Франциянинг «ПСЖ» клуби раҳбарияти «Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймарни сотиб олиш ҳақида ўйламаса ҳам бўлади. Бу ҳақда 24 ёшли бразилиялик футболчининг отаси ва шу билан бирга агенти парижликлар вакилларига маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Неймарнинг отаси «ПСЖ» раҳбариятига ўғли «Барселона»ни тарк этиш нияти умуман йўқ эканини айтди. Аввалроқ Неймар 2017 йилда Париж клуби сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Бразилиялик ҳужумчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган. Илгарироқ томонлар келишувни 2022 йилгача узайтириш борасида келишувга эришгани хабар қилинганди. Неймар янги битимга шу ҳафта имзо чекиши мумкинлиги айтилмоқда.
Олдинроқ Неймарнинг отаси «Реал»да унинг ўғлини сотиб олиш учун имкониятлар нолга тенг эканини айтганди.
Изоҳ (0)