Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

GSM Arena сайти LG G5 смартфонининг камераси ва бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг флагман моделларини турли суратга олиш шароитларида синовдан ўтказди. LG G5 бир нечта категорияда ғолиб сифатида танлаб олинди.

Фото: LG

Фото: LG

LG G5 камерасининг бир кадрда тасвирнинг чегарасини қанчалик максимал даражада қамраш мумкинлигини кўрсатувчи кенг ракурсли объективи шарофати билан дунёда бу смартфонга тенг келадигани йўқ. Ундан ташқари, LG G5 смартфон фойдаланувчилари учун тасвирга олиш борасида энг муҳим ва керакли бўлган «Селфи» ва «Паст ёрқинлик» категорияларида ҳам мутлақ ғолиб деб топилди. Шунингдек, бошқа категорияларда ҳам:

HDR

LG G5 смартфонининг аъло даражадаги динамик диапазони «HDR» категорияси бўйича ўтказилган синовда катта афзаллик касб этиб, ушбу категорияда ғолибликни олиб келди. LG G5 анча кенг динамик диапазонга эга. У, шунингдек, тасвир деталларининг мукаммал қайта ишлаш имконини беради. Масалан, шу имконият орқали фавворадан сачраётган сувнинг кичик томчилари ҳаракатигача кўриш мумкин бўлади.

Селфи

LG G5 – ичкари жойда ёки кун ёруғида энг тиниқ селфилар қилиш борасида шубҳасиз етакчилик қилади. «Селфи» фотографиялар смартфонлар камераларини навбатдаги жанг майдонига чорлади. LG G5’нинг олд камераси 8 МПга тенг юқори тиниқликка эга бўлиб, барча деталларни илғай олади, хусусан орқа пландагиларни ҳам.

Панорама тасвири

Ушбу категорияда LG G5 асосан тасвирнинг тоза ва тиниқлиги туфайли ғалаба қозонди. Қолаверса, бошқа смартфон моделлари камераларидаги панорама режимида олинган файллар ўлчами билан солиштирганда ушбу смартфондаги тасвир якуний файлнинг оптимал ўлчамида энг юқори тиниқликка эга. LG G5’нинг кенг ракурсли объективи 5,000 px вертикал тиниқликдаги тасвир олиш учун асосий 16 мегапикселлик камера ишлатиладиган «Панорама» режимида анча яхши сифатда суратга олишни таъминлайди.

Ёруғлик паст бўлган шароитлардаги фотографиялар

Фотографиядаги нотиниқлик даражасини аниқлашнинг 100 фоизлик масштабдагина иложиси бор. LG G5 чақмоқсиз ҳам тасвирда оз даражадаги нотиниқликни таъминлаган ҳолда максимал даражада деталлари билан суратга туширади. Яна шундай фактни эътироф этиш зарурки, LG G5 энг мустаҳкам чақмоққа эга ва ранг спектрининг сенсори тасвир рангининг реалистик ва табиий ҳолда сақлайди. Буларнинг бари LG G5 смартфонини мазкур категорияда ғолибликка етаклади.

Видеони 2160 p форматда ёзиб олиш

Синовнинг ушбу категория бўйича энг яхши номзоди LG G5 бўлиб чиқди – HDR функцияси шарофати билан у видео яхши ранг ва контрастда ёзиб олинади. LG G5 смартфонига олинган видео ёқимли ранглар ва юқори контрастга эга бўлади, бу эса тасвир тиниқ ва деталлашган бўлишига хизмат қилади.

Ҳар доим ҳам тасвирлар тиниқ деталлаштирилган бўлавермайди, айниқса улар сояда туширилган бўлса, бироқ LG G5 камерасидаги сенсор бу масалада яхши кўмакчидир. Масалан, бирор хонадаги пештахтадаги матн LG G5 да олинган фотографияларда ўқиб бўладиган ва тиниқ ҳолатда қолади. LG G5’нинг кенг ракурсли объективга эга иккинчи камераси эса эффектлар беришда энг яхши танловингиз бўлади. Ушбу смартфон ҳатто макротасвир режимида ҳам аъло даражадаги фокус олиш имкониятини берувчи лазерли автофокус билан жиҳозланган. Ундан ташқари, синов тасвирга олишда кенг фойдаланиладиган 30 fps (fps – кадр/секунд) созловида ўтказилган эди. LG G5’да олинган кадрлар тиниқликнинг катталиги ва контраст даражасининг ошиши шарофати билан анча деталлашган бўлиб чиқади.

GSM Arena экспертларидан хулосалар

Смартфонларнинг камералари яралганидан бери узоқ ривожланиш босқичларини босиб ўтди. Ишонч билан шуни таъкидлаш мумкинки, яхши ёритилган шароитда туширилган тасвирлар бенуқсон, шунингдек, паст ёритилган шароитдаги тасвирларда ҳам анча ўсишнинг гувоҳи бўлдик. Видеонинг 4K сифати ҳали такомиллаштирилаяпти (шундай бўлса ҳам 1080 p форматдаги видеонинг ўзи қониқарли ҳисобланади).

LG G5 ёрдамида кўчада, чақмоқсиз суратга олинган фотографияларнинг аъло даражадалигига тенг келадигани йўқ. HDR ва панорамик тасвир каби категорияларда ҳам динамик диапазон ва панорама режимининг қайта ишлаш имконияти туфайли LG G5 қатор афзалликларга эга.

«Селфи» ижтимоий тармоқларда энг кенг тарқалган жанр бўлиб тургн бир пайтда биз LG копманиясининг мақсадли саъй-ҳаракатлари ушбу трендга қаратилган ва 8 МПлик олд камера ва махсус чақмоқ ушбу турдаги суратларни олишда энг мақбул ечим бўлиб хизмат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳ
Асосий янгиликлар