Ўзбекистон Бош прокуратураси бош вазир ўринбосари — «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Улуғбек Розукулов жиноий жавобгарликка тортилгани ҳамда унга нисбатан уй қамоғи шаклидаги чеклаш чораси кўрилганини инкор қилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Хабарномада айтилишича, айрим сайтларда пайдо бўлган бу каби хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.
«Бу ахборот ҳақиқатга мос келмайди ва айни пайтда Бош прокуратурада Розукулов У. га нисбатан қўзғатилган жиноий иш йўқ», — дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати тарқатган хабарномада.
Изоҳ (0)