Франциянинг NowhereElse ресурси iPhone 7 нинг навбатдаги «жонли» фотосуратларини эълон қилди. Суратлар смартфон 3,5 миллиметрлик улагичдан айрилишини тасдиқлади — унинг ўрнида иккинчи динамик жойлашади, деб хабар бермоқда «Hi-Tech.Mail.ru».
Фотода iPhone 7 нинг 4,7 дюймли корпусига оид тилларанг орқа қопқоқ тасвирланган. Экспертларнинг таъкидлашича, смартфондаги иккинчи динамикнинг ишлашини Cirrus Logic компанияси ишлаб чиқарган кучайтиргич таъминлайди. Бунинг ҳисобига iPhone 7 сифатлироқ ва бақувватроқ бўлади. Наушниклар эса Lightning порти орқали уланади.
Ресурс, шунингдек, икки камерали, 5,5 дюймли смартфоннинг металлик қопқоғини кўрсатди. Бу тахминан iPhone 7 Plus ёки iPhone 7 Pro’дир.
Мавзуга оид:
- iPhone 7 нинг тахминий нархлари Weibo’да эълон қилинди
- iPhone 7 иккита SIM-карта учун слотга эга бўлиши мумкин
- Apple iPhone 7 смартфонларини ишлаб чиқара бошлади
- Инсайдерлар iPhone 7 дизайнини яна бир бор тасдиқлади
- iPhone 7’нинг илк «жонли» сурати эълон қилинди
- iPhone 7 Apple’нинг энг қимматбаҳо смартфонига айланади
Изоҳ (0)