Siemens ва Scania компаниялари ҳамкорлигида Швециянинг Елве шаҳри яқинидаги E16 трассасида юк машиналари учун eHighway электр линияли йўл очилди. Бу ҳақда CNet хабар бермоқда.
Швеция мана шундай электр линияли йўлга эга бўлган биринчи мамлакат номига даъвогарлик қилади. Scania томонидан ишлаб чиқарилган гибрид юк машиналари трамвай ва троллейбуслар сингари юқорида жойлашган электр линияларидан кучланиш олади.
Электр линияларига уланган юк машиналари ҳавога зарарли моддаларни чиқаришни тўхтатади. Siemens компаниясида қайд этилишича, бундай йўл билан ҳаракатланиш дизелга нисбатан икки баробар самарали бўлади.
Таъкидлаш керакки, Siemens компанияси Volvo билан ҳамкорликда Калифорнияда ҳам eHighway электр линиясини барпо этишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)