Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фотосуратлари ИШИД террорчилик гуруҳи, украиналик «дўстлари», шунингдек, Лондондаги «Сурияда инсон ҳуқуқлари обсерваторияси» томонидан эълон қилинган россиялик ҳарбий хизматчиларнинг барчаси соғ-омон ҳолда ўз бўлинмаларида фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал майор Игорь Конашенковга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Бизни қизитираётган ягона савол шуки, ушбу фотосуратлар қандай қилиб деярли бир вақтнинг ўзида ИШИД сайтида ва Россиянинг украиналик бадхоҳ тарғиботчилари жамоасида пайдо бўлди?» — деди Коношенков.

Фотосуратлар Россия ҳудудида ўғирланган телефондан қўлга киритилган.

Аввалроқ ИШИД назорати остидаги «Амак» ахборот агентлиги, Украинанинг қатор тарғиботчилик сайтлари ва Лондоннинг «Суриядаги инсон ҳуқуқлари обсерваторияси», гўёки, Суриянинг Ракка провинциясида ҳалок бўлган россиялик ҳарбий хизматчилар хабарномалари ва фотосуратларини эълон қилган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди