Япония ҳукумати 24 июнь, жума куни шошилинч йиғилиш ўтказади. Унда Буюк Британиядаги референдум натижалари, шунингдек, шу муносабат билан иқтисодий чоралар қабул қилиш зарурати муҳокама этилади. Бу ҳақда, Kyodo News агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Агентликнинг маълум қилишича, йиғилишда Япония бош вазири Синдзо Абэ, шунингдек, бош вазир ўринбосари ва молия вазири Таро Асо иштирок этади.
Аввалроқ Асо журналистларга Япония ҳукумати фонд ва валюта бозорларидаги кескин ўзгариш муносабати билан вазиятни барқарорлаштириш бўйича бир қатор чораларни қабул қилмоқчи эканлигини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 23 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтган референдумда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши тарафдорлари ғалаба қозонди. Британияликларинг 52 фоизи (17,41 миллион киши) Британиянинг Евроиттифоқдаги аъзолигини тўхтатиши учун, 48 фоизи (16,14 миллион киши) эса бунга қарши овоз берди.
Изоҳ (0)