АҚШнинг Калифорния штатида дунёнинг энг кўримсиз ити танланмоқда. Бу ҳақда, USA Today нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Энг хунук итлар ўртасида жаҳон чемпионати ҳар йили бўлади. Жорий йилда у 28 марта ташкил этилмоқда.
Мусобақа Петалума шаҳрида ўтказилади.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, танлов, ҳар қандай номукаммалликлардан қатъий назар, ит инсоннинг энг яқин дўсти эканлигини кўрсатишга қаратилган.
Чемпионат ғолиби махсус эсдалик совғаси ва 1,5 минг доллар пул мукофотига эга бўлади. Иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари ҳам тақдирланади. Бундан ташқари, махсус Spirit Award соврини кўзда тутилган.
Изоҳ (0)