Вашингтон штатининг Олимпия шаҳри яқинида тиркамали уйлар тўхташ жойида номаълум кимса уч кишини отиб ўлдирди, яна бир нафарини яралади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, бир аёл ва икки эркак ҳалок бўлган. Ўқ узилиши оқибатида яраланган яна бир эркак эса шифохонага ётқизилди. Унинг ҳолати барқарор. Ҳуқуқ-тартибот хизмати ходимлари гумонланувчини ҳозирча қўлга олмади.
Сўнгги кунларда АҚШда хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунга Орландо шаҳридаги (Флорида штати) Pulse тунги клубида бўлиб ўтган ҳужум асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда. 12 июнь куни келиб чиқиши афғонистонлик бўлган 29 ёшли америкалик Омар Матин автомат ва пистолетдан ўқ узиши натижасида 49 кишини ўлдирди, 53 нафари эса турли жароҳатлар олди. Уларнинг бир қисми оғир аҳволда бўлиб турибди. Омар Матин кейинроқ полиция томонидан йўқ қилинди.
Изоҳ (0)