Дунё бўйлаб саёҳатни амалга ошираётган, қуёш батареяларида ишловчи Solar Impulse 2 самолёти Атлантика океани узра парвоз қилиб, Испаниянинг Севилья шаҳрига қўнди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Аввалроқ Solar Impulse 2 Нью-Йоркдан учиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Швейцариялик учувчи Бертран Пикар бошқарувидаги самолёт Нью-Йоркдан Севильягача қарийб уч кун давомида парвоз қилиб, 6,3 минг километр масофани босиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Solar Impulse 2 дунё бўйлаб саёҳатини 2015 йилнинг 9 март куни Абу-Дабидан бошлаганди. Ўтган йили ёзда самолёт 120 соат давомида узлуксиз парвоз қилиб, тўхталишсиз амалга оширилган парвоз бўйича рекорд ўрнатди.
Изоҳ (0)