Россия президенти Владимир Путин ХХР раиси Си Цзиньпинни яхши дўст ва ишончли ҳамкор деб атади. Бу ҳақда Россия раҳбари «Синьхуа»га берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
«Бизнинг ХХР раиси билан фаолиятимиз муносабатларимиз учун муайян туртки бўлиб хизмат қилади. Биз ўзаро ҳамкорлигимизнинг стратегияси бўйича асосий масалаларни ўз даражамизда муҳокама қиламиз. Жаноб Си Цзиньпин Россия — Хитой муносабатларининг ривожланишига катта эътибор қаратмоқда. У яхши дўст ва жуда яхши ҳамкордир», — деди Путин.
Шу билан бир пайтда Путин Россия — Хитой алоқаларининг муваффақиятли ривожланиши учун уларнинг ҳаракатлари етарли бўлмаслигини маълум қилди. Давлат раҳбарининг сўзларига қараганда, бунинг учун икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги иш механизмини йўлга қўйиш керак.
Изоҳ (0)