Исроилда ота-онаси ёпиқ автомобилда бир неча соатга қолдириб кетган икки ва уч ёшли икки бола иссиқдан нафаси қайтиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда, «Гаарец» газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Нашрнинг маълум қилишича, икки нафар бола Исроил жанубидаги Ал-Саид қишлоғида автомобилда унутиб қолдирилганлиги оқибатида оламдан ўтди. Шифокорлар болаларнинг ёпиқ машинада бир неча соат давомида қолдирилганлигини қайд этди. Иссиқдан димиқиб қолган болаларни жонлантириш учун қилинган ҳаракатлар натижа бермади.
Маълум қилинишича, бир ой аввал Ашдодда (Исроил жануби) бир ёшли болакай отаси боғчага олиб боришни унутиб, машинада уч соатга қолдириб кетганлиги учун ҳаётдан кўз юмган эди.
Изоҳ (0)