Камида етти нафар индонезиялик денгизчи Филиппин сув ҳудудида номаълум кимсалар томонидан гаровга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, айни дамда полиция ходимлари, ҳарбий хизмат вакиллари ва сув кемасининг эгаси ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Тахминларга кўра, сув кемасига Филиппин жанубий қисми яқинидаги Сулу денгизида, «Абу Сайяф» террорчилик гуруҳи ҳаракатланадиган жойларда ҳужум қилинган.
Хабар қилинишича, ўзини «Абу Сайяф» жангарилари вакиллари деб таништирган шахслар гаровга олинганларнинг қариндошларидан қарийб 5 миллион доллар миқдорида товон пули сўраган.
Изоҳ (0)